Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериш бўйича очиқ танлов савдосига таклиф этади.
Диққат! Диққат! Диққат!
Барча юридик ва жисмоний шахслар, хорижий сармоядорлар диққатига!
Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014-йил 6-мартдаги 53-сонли қарорига асосан моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериш бўйича очиқ танлов савдосига таклиф этади.
Танловга қўйилган объектлар ва уларни ижарага бериш шартлари:
|
№ |
Объектлар номи |
Жойлашган манзили |
Умумий ер майдони |
Қурилиш ости ер майдони |
Инвестиция мажбуриятлари энг кам миқдори |
Объектни ижарага олиш муддати |
|
1. |
Бикажон Бика мадрасаси |
Хоразм вилояти Хива шаҳар Янги турмуш МФЙ Исмоилов кўчаси |
1 460 |
1 460 |
800 млн.сўм |
30 йил |
|
2. |
Хон дорихонаси |
Хоразм вилояти Хива шаҳар Мевастон МФЙ Маркази 1 |
760 |
760 |
800 млн.сўм |
30 йил |
|
3. |
Аллақулихон Мадрасаси |
Хоразм вилояти Хива шаҳар Ичан қал'а МФЙ Заргарлар кўчаси 33-уй |
2 760 |
2 760 |
3,0 млрд.сўм |
30 йил |
|
4. |
Калажик мажмуаси (Довуд-қалъа) |
Хоразм вилояти Боғот тумани “Қалажиққаъла” МФЙ |
224 000 |
5 664,3 |
3,0 млрд.сўм |
30 йил |
|
5. |
Хусан Муҳаммад бой мадрасаси |
Хоразм вилояти Хива шаҳар Қумясқа МФЙ Полвон қорий ко'часи |
800 |
414 |
600 млн.сўм |
30 йил |
Танлов ўтказиш манзили: Тошкент шаҳар Миробод тумани Тарас Шевченко кўчаси 1-уй (Маданий мерос агентлиги).
Танловларнинг қўшимча шартлари:
- Танловда тегишли ҳужжатларни тақдим этган ҳамда танлов савдоси объекти бўйича белгиланган энг кам инвестиция мажбуриятидан кам бўлмаган миқдорда активлар, шу жумладан пул маблағларига эга бўлган барча жисмоний ва нодавлат юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентлари қатнашишлари мумкин.
- Инвестиция киритиш мобайнида яратилган иш ўринлари, ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш йўлга қўйилгандан сўнг кейинги 1 йил давомида сақланади.
- Танловда ғолиб деб топилган талабгор шартнома имзолангандан кейин 30 кун муддат ичида танлов объектини мустақил баҳоловчи томонидан баҳолатади, бунда баҳолашга кетадиган сарф харажатлар танлов ғолиби томонидан қопланади.
- Танлов савдоси натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.
- Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили шахсан ёхуд почта орқали Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасига 2024-йил 21-ноябр соат 18:00 гача танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда икки нусхада буюртманома тақдим этади:
- нодавлат юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, таъсис ҳужжатларининг нусхаси ҳамда ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини илова қилган ҳолда;
- жисмоний шахслар учун – паспорт нусхаси, танловда ваколатли вакил қатнашганда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини илова қилган ҳолда;
- икки нусхадаги муҳрланган конвертга солинган танлов ҳужжатларига мувофиқ тузилган танлов таклифи, унда қуйидагилар бўлиши керак:
- бизнес режани бажариш, асбоб-ускуналарни етказиб бериш (назарда тутилган бўлса) муддатлари, ишлаб чиқариш режалаштирилаётган маҳсулот турлари ёхуд кўрсатиладиган хизматлар рўйхати ва уларнинг рақобатбардошлилиги, хом ашё, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, мавжуд асбоб-ускуналардан ва ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш таҳлиллари, кутилаётган иқтисодий самара кўрсатилган бизнес режа, шу жумладан инвестиция киритиш режаси;
- инвестиция мажбуриятларининг таклиф этилаётган суммаси, инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг тури, муддати ва уларни бажариш, шу жумладан давлат мулки объектини молиявий-иқтисодий соғломлаштириш ёки унинг ҳудудидан хўжалик жиҳатидан фойдаланиш шартлари;
- талабгорнинг молиявий жиҳатдан тўловга қодирлигини ва (ёки) тегишли тармоқда илгари амалга оширилган инвестиция лойиҳаларини тасдиқловчи ҳужжатлар.
Танловда иштирок этишни истаган юридик ва жисмоний шахслар (Урганч шаҳри, Ал-Хоразмий кўчаси, 23-уйнинг 3-қавати 335-хонаси) Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасига хабарнома эълон қилинган кундан бошлаб расмий иш кунлари соат 9.00 дан 18.00 гача (13:30 дан 14:30 гача тушлик вақти) мурожаат қилишлари мумкин.

