Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

03 Ноябрь 2026

“Хоразм автомобил ишлаб чиқариш бирлашмаси” МЧЖ раҳбарлигига танлов

 “Хоразм автомобил ишлаб чиқариш бирлашмаси” МЧЖ ижроия органи раҳбарлик лавозимига танлов ўтказилиши тўғрисида
 ЭЪЛОН

 Давлат активларини бошқариш агентли Ўзбекистон Республикаси “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 24-мартдаги ПҚ-101-сон қарори талабларига асосан “­Хоразм автомобил ишлаб чиқариш бирлашмаси” МЧЖ ижроия орган раҳбари лавозимига номзодларни саралаш бўйича танлов эълон қилади.

  1. Лавозим тавсифи (йўриқномаси):

Амалдаги қонунчилик ҳамда жамият уставига асосан жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи:

жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарликни амалга оширади

жамият номидан ишончномасиз иш юритади, шу жумладан унинг манфаатларини ифодалайди ва битимлар тузади;

жамият номидан вакиллик қилиш ҳуқуқи учун ишончномалар беради;

жамият ходимлари билан меҳнат шартномалари тузади ва уларни бекор қилади, ходимларга нисбатан рағбатлантириш чораларини ва интизомий жазоларни қўллайди;

жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ва жамиятнинг кузатув кенгаши ваколатлари жумласига киритилмаган бошқа ваколатларни амалга оширади.

  1. Номзодларга қўйиладиган малака талаблар:

Қуйидаги шахслар номзод бўла олмайди:

  • олий маълумоти бўлмаган шахслар;
  • раҳбарлик лавозимида камида2 йил иш тажрибасига эга бўлмаган шахслар;
  • ушбу шахслар айби билан лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги сабабли, кўрсатилган фаолиятни амалга ошириш учун лицензияни бекор қилиш пайтида бундай шахслар якка ижроия органи вазифасини бажараётган бўлса ёки коллегиал ижроия органи таркибига кирса ёки юридик шахс таъсисчилари ҳисобланса ва бундай лицензияни бекор қилгандан уч йилдан кам вақт ўтган бўлса;
  • иқтисодиёт соҳасида ёки бошқарув тартибига қарши жиноят содир этганлиги сабабли судланганлик ҳолати тугалланмаган бўлса, шунингдек коррупсияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон рейестрига киритилган бўлса;
  • суд ҳукмига биноан муайян лавозимда ишлаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахс;
  • бундай шахс банкрот этиб топилган пайтда юридик шахснинг якка ижроия орган вазифасини бажарган ёки коллегиал ижроия органи таркибига кирган бўлса ва уни банкрот деб топган пайтдан хали икки йил ўтмаган бўлса.

Номзодларга қўйиладиган умумий талаблар:

  • мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга бўлиш;
  • раҳбарлик лавозимларида, шу жумладан,мазкур соҳада раҳбарлик Бошқарув раиси/директор, Бошқарув раиси/директор ўринбосари ёки раҳбарлик лавозимига тенглаштирилган лавозимлар (бош муҳандис, бош механик, бош иқтисодчи,бўлим/цех бошлиғи ва бошқа лавозимларда камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиш;
  • мазкурсоҳада камида 5 йиллик тажрибага эга бўлган шахслар;
  • йирик корхоналарни бошқариш бўйича муваффақиятли тажрибаси мавжудлиги;
  • ишбилармонлик ва/ёки профессионал муҳитда бенуқсон обрў ва ижобий ютуқларга эга бўлганлиги;
  • ўзи фаолият юритган ёки бошқарган корхоналарда бизнес стратегияси/барқарор ривожланиш/инвестицион лойиҳалар сиёсатини ишлаб чиқиш ва тарғиб қилиш тажрибаси;
  • ўзи фаолият юритган ёки бошқарган корхоналарда чуқур ўзгаришларни, замонавий корпоратив тизимини ва маданиятини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тажрибаси.
  1. Тақдим этилиши лозим бўган ҳужжатлар:
  • Танловда қатнашишга розилиги, тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигини тасдиқлаши ва танловда ғолиб бўлган тақдирда ишга ёллаш шартномасини тузишга розилиги билдирилган, ўз қўли билан ёзилган ариза;
  • Маълумотнома-обйективка (белгиланган шаклдаги);
  • Меҳнат дафтарчаси нусхаси;
  • Олий маълумот тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасасининг ёки хорижда олий таълим олганлиги бакалавр дипломи ва/ёки магистр дипломи (мавжуд бўлса);
  • Илмий унвон (фан номзоди, фан бўйича фалсафа доктори, фан доктори) ва илмий даража (доцент, катта илмий ходим, профессор) тасдиқловчи хужжат (мавжуд бўлса);
  • Қўшимча олий маълумот олганлиги (иккинчи, учинчи) хақидаги диплом (мавжуд бўлса);
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига кўра лавозимга тайинланган тўғрисидаги хужжат (иш тажрибаси кўрсатилган ҳолда);
  • Давлат ташкилотида маъмурий-бошқарув лавозимларида иш тажрибасини тасдиқловчи хужжат (мавжуд бўлса) ва тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда махаллий хокимият органлари томонидан ижобий тавсияномалар тақдим этилганда қўшимча баҳоланади;
  • Хорижий мамлакатларда раҳбарлик лавозимларда (директор, директор ўринбосари, менеджер, супервайзер) иш тажрибаси ёки хорижий юрисдиксияда масалаларни ҳал қилишнинг амалий тажрибасига эга эканликни тасдиқловчи хужжат (мавжуд бўлса). Ижобий тавсияномалар бўлса, қўшимча баҳоланади;
  • Танлов эълон қилинган соҳадаги раҳбарлик тажрибаси (бошқарув раиси/директор, бошқарув раиси/директор ўринбосари ёки раҳбарлик лавозимига тенглаштирилган лавозимлар (бош муҳандис, бош механик, бош иқтисодчи, бўлим/тцех бошлиғи ва бошқа.)) тўғрисидаги хужжат (мавжуд бўлса);
  • Хўжалик жамиятларининг раҳбарлик лавозимларида ишлаш тажрибаси (бошқарув раиси/директор, бошқарув раиси/директор ўринбосари, бош ҳисобчи, ташкилотининг юридик хизмати раҳбари, ваколатхона ёки филиал раҳбари) тўғрисидаги хужжат (мавжуд бўлса);
  • Хўжалик жамиятларининг кузатув кенгаши аъзоси сифатида иш тажрибаси тўғрисидаги хужжат (мавжуд бўлса);
  • Хорижий тилларни билиш даражаси тўғрисида гувоҳнома (мавжуд бўлса);
  • Амал қилиш муддатига эга корпоратив бошқарувчи малака аттестати (мавжуд бўлса);
  • Қимматли қоғозлар бозори мутахассиси, аудитор, суғурталовчи, баҳоловчи, суд бошқарувчиси малака талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи амал қилиш муддатига эга хужжатлар (мавжуд бўлса);
  • Халқаро сертификатлар (CFA, CPA, ACCA, ACA, CIMA, IMC, FRM) (мавжуд бўлса);
  • Компютер билимдонлик – MS Office, MS Excel – ишончли фойдаланиш (гувоҳнома мавжуд бўлса);

Танлов хужжатларини топширишнинг охирги муддати – 2026-йил 2 ноябрдан
30-ноябр
, соат 18:00га қадар.

Танлов таклифлари ва хужжатлар мухрланган конвертларда ва конвертнинг устки қисмида танловда иштирок этувчи номзоднинг танловда иштирок этиш учун аризаси илова қилинган холда тақдим қилинади.

Хужжатлар қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100000, Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 6, Давлат активларини бошқариш агентлиги биноси.

Мурожаат учун телефонлар:
маълумот олиш учун: 71259-22-57;

ҳужжатларни топшириш бўйича: 71259-20-54

10 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech