“Qo‘shko‘pir elita chorva” МЧЖ ижроия органи раҳбари -директори лавозимига танлов ўтказилиши тўғрисида
ЭЪЛОН
Давлат активларини бошқариш агентлиги Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси Ўзбекистон Республикаси “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-101-сон қарори ҳамда Жамият ижроия органининг раҳбарлик лавозимларига танлов ўтказиш ва номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги Низом талабларига асосан “Qo‘shko‘pir elita chorva” МЧЖ ижроия орган раҳбари – директори лавозимига номзодларни саралаш бўйича танлов эълон қилади.
- Лавозим тавсифи (йўриқномаси):
Амалдаги қонунчилик ҳамда жамият уставига асосан жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи:
- жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарликни амалга оширувчи ҳисобланади;
- жамият номидан ишончномасиз иш кўради, шу жумладан жамият манфаатларини ифода этади ва битимлар тузади;
- жамиятнинг молиявий ва бошқа ҳужжатларини имзолайди;
- банкларда ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисоб варақларни очади, ўз ваколатлари доирасида жамият мулки ва молиявий маблағларини бошқаради;
- йиллик ҳисобот, йиллик бухгалтерия баланси ва қатнашчилар ўртасида соф фойдани тақсимлашга оид таклифларни тайёрлайди ва қатнашчилар умумий йиғилишига тақдим этади, кўрсатиб ўтилган органларни кундалик молиявий ва хўжалик фаолияти тўғрисида хабардор қилиб туради, умумий йиғилиш қарорларининг бажарилишини ташкил қилади;
- жамият ижрочи ходимларига раҳбарлик қилади, жамият штатлар жадвалини тасдиқлайди, ҳисоб юритилишини ташкил қилади ҳамда жамият фаолияти тўғрисидаги бухгалтерлик ва статистик ҳисоботларнинг тузилишини ва уларнинг солиқ органларига, ижтимоий жамғармалар ва давлат статистика органларига ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайди;
- Уставга ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ жамият раҳбари сифатида бошқа ваколатларни амалга оширади.
- Номзодларга қўйиладиган малака талаблар:
Қуйидаги шахслар номзод бўла олмайди:
- олий маълумоти бўлмаган шахслар;
- раҳбарлик лавозимида камида 3 йил иш тажрибасига эга бўлмаган шахслар;
- ушбу шахслар айби билан лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги сабабли, кўрсатилган фаолиятни амалга ошириш учун лицензияни бекор қилиш пайтида бундай шахслар якка ижроия органи вазифасини бажараётган бўлса ёки коллегиал ижроия органи таркибига кирса ёки юридик шахс таъсисчилари ҳисобланса ва бундай лицензияни бекор қилгандан уч йилдан кам вақт ўтган бўлса;
- иқтисодиёт соҳасида ёки бошқарув тартибига қарши жиноят содир этганлиги сабабли судланганлик ҳолати тугалланмаган бўлса, шунингдек коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестрига киритилган бўлса;
- суд ҳукмига биноан муайян лавозимда ишлаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахс;
- бундай шахс банкрот этиб топилган пайтда юридик шахснинг якка ижроия орган вазифасини бажарган ёки коллегиал ижроия органи таркибига кирган бўлса ва уни банкрот деб топган пайтдан хали икки йил ўтмаган бўлса.
Номзодларга қўйиладиган умумий талаблар:
- мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга бўлиш;
- раҳбарлик лавозимларида, шу жумладан, мазкур соҳада раҳбарлик Бошқарув раиси/директор, Бошқарув раиси/директор ўринбосари ёки раҳбарлик лавозимига тенглаштирилган лавозимлар (бош муҳандис, бош механик, бош иқтисодчи,бўлим/цех бошлиғи ва бошқа лавозимларда камида 3 йиллик иш стажига эга бўлиш;
- мазкур соҳасида камида 5 йиллик тажрибага эга бўлган шахслар;
- йирик корхоналарни бошқариш бўйича муваффақиятли тажрибаси мавжудлиги;
- ишбилармонлик ва/ёки профессионал муҳитда бенуқсон обрў ва ижобий ютуқларга эга бўлганлиги;
- ўзи фаолият юритган ёки бошқарган корхоналарда бизнес стратегияси, барқарор ривожланиш,инвестицион лойиҳалар сиёсатини ишлаб чиқиш ва тарғиб қилиш тажрибаси;
- ўзи фаолият юритган ёки бошқарган корхоналарда чуқур ўзгаришларни, замонавий корпоратив тизимини ва маданиятини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тажрибаси;
- Тақдим этилиши лозим бўган ҳужжатлар:
- танловда қатнашишга розилиги, тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигини тасдиқлаши ва танловда ғолиб бўлган тақдирда ишга ёллаш шартномасини тузишга розилиги билдирилган, ўз қўли билан ёзилган ариза;
- маълумотнома-объективка (белгиланган шаклдаги);
- меҳнат дафтарчаси нусхаси;
- олий маълумот тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасасининг ёки хорижда олий таълим олганлиги бакалавр дипломи ва/ёки магистр дипломи (мавжуд бўлса);
- илмий унвон (фан номзоди, фан бўйича фалсафа доктори, фан доктори) ва илмий даража (доцент, катта илмий ходим, профессор) тасдиқловчи хужжат (мавжуд бўлса);
- қўшимча олий маълумот олганлиги (иккинчи, учинчи) хақидаги диплом (мавжуд бўлса);
- Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига кўра лавозимга тайинланган тўғрисидаги ҳужжат (иш тажрибаси кўрсатилган ҳолда);
- давлат ташкилотида маъмурий-бошқарув лавозимларида иш тажрибасини тасдиқловчи ҳужжат (мавжуд бўлса) ва тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда махаллий хокимият органлари томонидан ижобий тавсияномалар тақдим этилганда қўшимча баҳоланади;
- хорижий мамлакатларда раҳбарлик лавозимларда (директор, директор ўринбосари, менеджер, супервайзер) иш тажрибаси ёки хорижий юрисдиксияда масалаларни ҳал қилишнинг амалий тажрибасига эга эканликни тасдиқловчи ҳужжат (мавжуд бўлса). Ижобий тавсияномалар бўлса, қўшимча баҳоланади;
- танлов эълон қилинган соҳадаги раҳбарлик тажрибаси (бошқарув раиси/директор, бошқарув раиси/директор ўринбосари ёки раҳбарлик лавозимига тенглаштирилган лавозимлар (бош муҳандис, бош механик, бош иқтисодчи, бўлим/цех бошлиғи ва бошқа.)) тўғрисидаги ҳужжат (мавжуд бўлса);
- хўжалик жамиятларининг раҳбарлик лавозимларида ишлаш тажрибаси (бошқарув раиси/директор, бошқарув раиси/директор ўринбосари, бош ҳисобчи, ташкилотининг юридик хизмати раҳбари, ваколатхона ёки филиал раҳбари) тўғрисидаги хужжат (мавжуд бўлса);
- хўжалик жамиятларининг кузатув кенгаши аъзоси сифатида иш тажрибаси тўғрисидаги хужжат (мавжуд бўлса);
- хорижий тилларни билиш даражаси тўғрисида гувоҳнома (мавжуд бўлса);
- амал қилиш муддатига эга корпоратив бошқарувчи малака аттестати (мавжуд бўлса);
- қимматли қоғозлар бозори мутахассиси, аудитор, суғурталовчи, баҳоловчи, суд бошқарувчиси малака талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи амал қилиш муддатига эга хужжатлар (мавжуд бўлса);
- ҳалқаро сертификатлар (CFA, CPA, ACCA, ACA, CIMA, IMC, FRM) (мавжуд бўлса);
- компютер билимдонлик - МS Office, МS Excel – ишончли фойдаланиш (гувоҳнома мавжуд бўлса);
Танлов ҳужжатларини топширишнинг охирги муддати – 2026 йил 4 ноябрдан 1 декабрга қадар.
Танлов таклифлари ва ҳужжатлар мухрланган конвертларда ва конвертнинг устки қисмида танловда иштирок этувчи номзоднинг танловда иштирок этиш учун аризаси илова қилинган холда тақдим қилинади.
Ҳужжатлар қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, Ал-Хоразмий кўчаси 23-уй, 317-хона.
Маълумот учун телефон: +99862-223-03-63,+99862-223-08-00

