Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

14 Сентябрь 2026

”Khorezm invest project” МЧЖ ижроия органи раҳбарлик лавозимига танлов ўтказилади

Давлат активларини бошқариш агентлигининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси Ўзбекистон Республикаси “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 24-мартдаги ПҚ-101-сон қарори ҳамда Жамият ижроия органининг раҳбарлик лавозимларига танлов ўтказиш ва номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низом талабларига асосан  ”Khorezm invest project” МЧЖ ижроия орган раҳбари лавозимига номзодларни саралаш бўйича танлов эълон қилади.

  1. Лавозим тавсифи (йўриқномаси):

- Жамиятнинг жорий фаолиятига раҳбарликни амалга оширувчи ҳисобланади;

- ишончномасиз Жамият номидан иш кўради, шу жумладан Жамият
манфаатларини ифода этади ва битимлар тузади;

- Жамиятнинг молиявий ва бошқа ҳужжатларини имзолайди;

- банкларда ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисоб варақларни очади, ўз ваколатлари
доирасида Жамият мулки ва молиявий маблағларини бошқаради;

- йиллик ҳисобот, йиллик бухгалтерия баланси ва қатнашчилар ўртасида соф фойдани тақсимлашга оид таклифларни тайёрлайди ва қатнашчилар умумий йиғилишига тақдим этади, кўрсатиб ўтилган органларни кундалик молиявий ва хўжалик фаолияти тўғрисида хабардор қилиб туради, умумий йиғилиш қарорларининг бажарилишини ташкил қилади;

- Жамият ижрочи ходимларига раҳбарлик қилади, Жамият штатлар жадвалини тасдиқлайди, ҳисоб юритилишини ташкил қилади ҳамда Жамият фаолияти тўғрисидаги бухгалтерлик ва статистик ҳисоботларнинг тузилишини ва уларнинг солиқ органларига, ижтимоий жамғармалар ва давлат статистика органларига ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайди;

- Уставга ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ жамият раҳбари сифатида бошқа ваколатларни амалга оширади.

 

  1. Номзодларга қоʻйиладиган малака талаблар:

Қуйидаги шахслар номзод боʻла олмайди:

  • олий маълумоти бўлмаган шахслар;
  • раҳбарлик лавозимида камида 3 йил иш тажрибасига эга бўлмаган шахслар;
  • ушбу шахслар айби билан лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги сабабли, коʻрсатилган фаолиятни амалга ошириш учун лицензияни бекор қилиш пайтида бундай шахслар якка ижроия органи вазифасини бажараётган боʻлса ёки коллегиал ижроия органи таркибига кирса ёки юридик шахс таʼсисчилари ҳисобланса ва бундай лицензияни бекор қилгандан уч йилдан кам вақт оʻтган боʻлса;
  • иқтисодиёт соҳасида ёки бошқарув тартибига қарши жиноят содир этганлиги сабабли судланганлик ҳолати тугалланмаган боʻлса, шунингдек коррупсияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон рейестрига киритилган боʻлса;
  • суд ҳукмига биноан муайян лавозимда ишлаш ёки муайян фаолият билан шугʻулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахс;
  • бундай шахс банкрот этиб топилган пайтда юридик шахснинг якка ижроия орган вазифасини бажарган ёки коллегиал ижроия органи таркибига кирган боʻлса ва уни банкрот деб топган пайтдан хали икки йил оʻтмаган боʻлса.

Номзодларга қоʻйиладиган умумий талаблар:

  • мутахассислиги боʻйича олий маʼлумотга эга боʻлиш;
  • раҳбарлик лавозимларида, шу жумладан,  мазкур соҳада раҳбарлик Бошқарув раиси/директор, Бошқарув раиси/директор оʻринбосари ёки раҳбарлик лавозимига тенглаштирилган лавозимлар (бош муҳандис, бош механик, бош иқтисодчи,боʻлим/цех бошлигʻи ва бошқа лавозимларда камида 3 йиллик иш стажига эга боʻлиш;
  • мазкур соҳасида камида 5 йиллик тажрибага эга боʻлган шахслар;
  • йирик корхоналарни бошқариш боʻйича муваффақиятли тажрибаси мавжудлиги;
  • ишбилармонлик ва/ёки профессионал муҳитда бенуқсон оброʻ ва ижобий ютуқларга эга боʻлганлиги;
  • оʻзи фаолият юритган ёки бошқарган корхоналарда бизнес стратегияси, барқарор ривожланиш,инвестицион лойиҳалар сиёсатини ишлаб чиқиш ва таргʻиб қилиш тажрибаси;
  • оʻзи фаолият юритган ёки бошқарган корхоналарда чуқур оʻзгаришларни, замонавий корпоратив тизимини ва маданиятини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тажрибаси;
  1. Тақдим этилиши лозим боʻган ҳужжатлар:
  • Танловда қатнашишга розилиги, тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигини тасдиқлаши ва танловда гʻолиб боʻлган тақдирда ишга ёллаш шартномасини тузишга розилиги билдирилган, оʻз қоʻли билан ёзилган ариза;
  • Маʼлумотнома-обйективка (белгиланган шаклдаги);
  • Меҳнат дафтарчаси нусхаси;
  • Олий маʼлумот тоʻгʻрисидаги Оʻзбекистон Республикаси олий таʼлим муассасасининг ёки хорижда олий таʼлим олганлиги бакалавр дипломи ва/ёки магистр дипломи (мавжуд боʻлса);
  • Илмий унвон (фан номзоди, фан боʻйича фалсафа доктори, фан доктори) ва илмий даража (доцент, катта илмий ходим, профессор) тасдиқловчи хужжат (мавжуд боʻлса);
  • Қоʻшимча олий маʼлумот олганлиги (иккинчи, учинчи) хақидаги диплом (мавжуд боʻлса);
  • Оʻзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига коʻра лавозимга тайинланган тоʻгʻрисидаги ҳужжат (иш тажрибаси коʻрсатилган ҳолда);
  • Давлат ташкилотида маʼмурий-бошқарув лавозимларида иш тажрибасини тасдиқловчи ҳужжат (мавжуд боʻлса) ва тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда махаллий хокимият органлари томонидан ижобий тавсияномалар тақдим этилганда қоʻшимча баҳоланади;
  • Хорижий мамлакатларда раҳбарлик лавозимларда (директор, директор оʻринбосари, менеджер, супервайзер) иш тажрибаси ёки хорижий юрисдиксияда масалаларни ҳал қилишнинг амалий тажрибасига эга эканликни тасдиқловчи ҳужжат (мавжуд боʻлса). Ижобий тавсияномалар боʻлса, қоʻшимча баҳоланади;
  • Танлов эʼлон қилинган соҳадаги раҳбарлик тажрибаси (бошқарув раиси/директор, бошқарув раиси/директор оʻринбосари ёки раҳбарлик лавозимига тенглаштирилган лавозимлар (бош муҳандис, бош механик, бош иқтисодчи, боʻлим/цех бошлигʻи ва бошқа.)) тоʻгʻрисидаги ҳужжат (мавжуд боʻлса);
  • Хоʻжалик жамиятларининг раҳбарлик лавозимларида ишлаш тажрибаси (бошқарув раиси/директор, бошқарув раиси/директор оʻринбосари, бош ҳисобчи, ташкилотининг юридик хизмати раҳбари, ваколатхона ёки филиал раҳбари) тоʻгʻрисидаги хужжат (мавжуд боʻлса);
  • Хоʻжалик жамиятларининг кузатув кенгаши аʼзоси сифатида иш тажрибаси тоʻгʻрисидаги хужжат (мавжуд боʻлса);
  • Хорижий тилларни билиш даражаси тоʻгʻрисида гувоҳнома (мавжуд боʻлса);
  • Амал қилиш муддатига эга корпоратив бошқарувчи малака аттестати (мавжуд боʻлса);
  • Қимматли қогʻозлар бозори мутахассиси, аудитор, сугʻурталовчи, баҳоловчи, суд бошқарувчиси малака талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи амал қилиш муддатига эга хужжатлар (мавжуд боʻлса);
  • Халқаро сертификатлар (CФА, CПА, АCCА, АCА, CИМА, ИМC, ФРМ) (мавжуд боʻлса);
  • Компютер билимдонлик - МС Оффиcе, МС Эхcел – ишончли фойдаланиш (гувоҳнома мавжуд боʻлса);

Танлов ҳужжатларини топширишнинг охирги муддати – 2026-йил 1-октабр.

Танлов таклифлари ва ҳужжатлар мухрланган конвертларда ва конвертнинг устки қисмида танловда иштирок этувчи номзоднинг танловда иштирок этиш учун аризаси илова қилинган холда тақдим қилинади.

Ҳужжатлар қуйидаги манзил боʻйича қабул қилинади: Ўзбекистон Республикаси, Хоразм  вилояти, Урганч шаҳар, Ал-Хоразмий кўчаси 23-уй.

________________

Маълумотлар учун телефон: +998 88 792 0666

Электрон почта манзили: xorazm@davaktiv.uz

119 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech